Бугун 23 январь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Биринчи президент оиласи дабдабали машиналар тўпламининг бир қисмини Нью-Йоркда сотувга қўйди (фото)

Биринчи президент оиласи дабдабали машиналар тўпламининг бир қисмини Нью-Йоркда сотувга қўйди (фото)

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг оиласи ўзининг ҳашаматли автомобиллар коллекциясининг бир қисмини сотмоқда. Айтилишича, ушбу машиналар Нью-Йоркда сотувга қўйилган, дея хабар беради кз.медиа қозоғистонлик агентлиги ўз манбаларига таяниб.

«LasVegasHerald» манбаси ким ошди савдоси воситачиларига таяниб ушбу хабарни бермоқда. Хабарда  Қозоғистон биринчи президентининг тўнғич қизи ва Қозоғистон парламенти Сенати спикери Дариға Назарбоевага тегишли ҳашаматли автомобиллар коллекцияси ҳақида сўз бормоқда.

Бўлажак аукцион тўғрисидаги маълумот Гернси аукцион уйининг веб-сайтида пайдо бўлди, аммо кейинчалик ўчирилди. Сотиш учун қуйидаги транспорт воситалари рўйхатга олинган: Феррари Ф40; Феррари Тестаросса; Бугатти Вейрон; Ламборжини Миура; Ламборжини Мурcиелаго; Ламборжини Урус; Коенигсегг Агера С; Пагани Зонда ва Алфа Ромео 8C.

Атиги 9 та ноёб автомобил тахминан 13 миллион долларга баҳоланмоқда, бу бошланғич нарх. Якуний нархлар қандай бўлади, фақат тахмин қилиш мумкин.

Инсайдерларнинг сўзларига кўра, ким ошди савдоси дастлаб декабрь ойи охирида ўтказилиши керак эди, аммо сўнгги дақиқада тадбирни 2020 йилнинг биринчи чорагидан кейинга суришга қарор қилинди.


 

 

Киритилди: 10:41 03.12.2019. Ўқилди: 4483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!