“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг янгиланган таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжатда мамлакат молия бозорини тубдан ўзгартиришга қаратилган муҳим режалар ва аниқ муддатлар белгиланган.
Ушбу стратегия доирасида кўп йиллардан бери муҳокама қилинаётган исломий молия хизматлари бўйича аниқ қадамлар эълон қилинди:
🔹 2027 йил — исломий молия хизматларини кўрсатувчи биринчи банк ташкил этилади;
🔹 2029–2030 йиллар — яна иккита исломий банк фаолияти йўлга қўйилади.
Натижада, Ўзбекистонда учта банк исломий молия тамойиллари асосида ишлай бошлайди. Шунингдек, стратегияда давлатнинг банк секторидаги иштирокини қисқартириш режалари ҳам назарда тутилган:
🔸 2027–2030 йиллар — ҳар йили биттадан давлат банки хусусийлаштирилади;
🔸 2030 йилга келиб давлат ихтиёрида фақат 4 та банк қолади.
📊 Бу ислоҳотлар молия бозорида рақобатни ошириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва исломий молияга бўлган талабни қондиришга хизмат қилади.