Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган тўртта давлат хариди бекор қилинди

A A A
Бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган тўртта давлат хариди бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган қуйидаги давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди:

➖Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигидаги 200,0 млн сўмлик;

➖Жарқўрғон туман ҳокимлиги буюртмачилигидаги 309,0 млн сўмлик;

➖Оқолтин туман Тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 300,0 млн сўмлик;

➖Урганч ихтисослаштирилган мақом санъати мактаб-интернати буюртмачилигидаги 371,1 млн сўмлик давлат харидлари.

Агентликнинг тақдимномаларига биноан юқоридаги давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилинди, шунингдек, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: 17:18 19.03.2024. Ўқилди: 1906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!