Кеча тунда Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Орёл вилояти осмонида украинанинг 26 та дронини йўқ қилди. Бу ҳақда Орёл губернатори Андрей Кличков ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
"Янгиланган маълумотларга кўра, душманнинг яна 26 та дрони йўқ қилинган", — деб ёзади Кличков.
Фавқулодда хизматлар текширувларини давом эттирмоқда.
Аввалроқ, 20 май оқшомида ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари икки соат ичида Россиянинг учта вилоятида, жумладан, 11 таси Орёл вилоятида украиналик жангариларнинг 15 та дронини уриб туширгани хабар қилинганди.