“Binance” криптобиржаси мамлакатдаги бизнесини “CommEX” марказлаштирилган крипто алмашинувчисига сотиш бўйича шартнома имзолаганини эълон қилди.
“Биз келажакка назар ташлар эканмиз, Россияда ишлаш “Binance"нинг мувофиқлик стратегиясига мос келмаслигини тан оламиз. Биз “Веб3” саноатининг глобал миқёсда узоқ муддатли ўсишига ишончимиз комил ва ўз кучимизни ўзимиз фаолият юритаётган юздан ортиқ мамлакатларда “Binance"ни ривожлантиришга қаратамиз”, — деди “Binance” компаниясининг мувофиқлик бўйича бош директори Ной Перлман.
Компания битим миқдорини ошкор қилмаган, аммо келишув доирасида у мамлакатдаги фаолиятини бутунлай тўхтатишини ва ўз акцияларини қайтариб сотиб олмаслигини маълум қилган.
Қайт этилишича, криптовалюта биржаси бир неча ой ичида қолган биржа хизматларини ва бошқа бизнес соҳаларини ёпиб қўяди ва ўтиш даврида фойдаланувчилар билан узлуксиз мулоқотда бўлади.
Мавжуд фойдаланувчилар ва уларнинг активларини “CommEX” платформасига босқичма-босқич ўтиш бир йилгача давом этиши таъкидланган.