Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бин Ладеннинг ўғли Франциядан депортация қилинди

Бин Ладеннинг ўғли Франциядан депортация қилинди

Франция "Ал-Қоида" гуруҳи асосчиси Осама бин Лодиннинг ўғли Умар бин Лоденни ўз ҳудудидан депортация қилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Бруно Ретайлонинг баёнотига таяниб, Reuters нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Умар бин Лодин йиллар давомида Франциянинг шимолий қисмидаги Нормандия минтақасининг Домфорт қишлоғида истиқомат қилиб, у ерда манзаралар чизиш билан шуғулланган. Маҳаллий "Le Publicateur Libre" ҳафталик газетасининг хабар беришича, энг машҳур террорчининг ўғли отасининг туғилган кунида ижтимоий тармоқда қилган эълони туфайли Франция ҳокимияти органларининг эътиборини ўзига жалб этган.

"Бир неча йил давомида Орн минтақасида Британия фуқаросининг эри сифатида яшаган жаноб бин Ладен 2023 йилда ўзининг ижтимоий тармоқларида терроризмни улуғловчи шарҳларни эълон қилган," - деди Ретайло.

Вазирнинг сўзларига кўра, бин Ладен аллақачон Франциядан депортация қилинган ва энди унга бу мамлакатга қайтиш тақиқланган. Бин Ладен қачон ва қайси давлатга депортация қилингани аниқ эмас.

Киритилди: 16:44 08.10.2024. Ўқилди: 2011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!