Бугун 14 май, 2021 йил, жума

O'ZB

Билл ва Мелинда Гейтслар ажрим учун ариза берди

Билл ва Мелинда Гейтслар ажрим учун ариза берди

Жаҳоннинг энг бой жуфтликларидан бири, Билл ва Мелинда Гейтс шу кунгача дунёдаги энг йирик хусусий хайрия жамғармаларидан бирининг асосчиларидан бири ҳисобланар эди. Энди эса уларнинг бахтига кўз теккан кўринади. Душанба куни 27 йиллик никоҳдан кейин жуфтлик ажрашиш учун ариза беришга қарор қилди. Аммо улар ажримдан кейин ҳам бирга ташкилот ишларида ҳамкорлик қилишларини давом эттиришади.

Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси сўнгги йигирма йил ичида қашшоқлик ва касалликларга қарши курашга 50 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган эди.

Гейтс безгак ва полиомиелитни, болалар очлигини бартараф этиш ва эмлашни йўлга қўйиш бўйича кенг эътироф этилган дастурларни қўллаб-қувватлади. Жамғарма ўтган йили “CОВИД-19” га қарши курашиш учун $1,75 миллиард ажратди.

Жуфтлик ажрашиш тўғрисидаги қарор қатъий эканини, аммо мол-мулк масаласи ўзаро ҳал қилинганини маълум қилди.

"Microsoft" корпорациясининг асосчиси 65 ёшли Билл Гейтс ва рафиқаси 56 ёшли Мелинда Френч Гейтс 1994 йилда турмуш қурган эди.

Киритилди: 13:55 04.05.2021. Ўқилди: 1315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!