Тахминларга кўра ҳужумни “Исломий давлат” тарафдори бўлган ливиялик шахс режалаштирган. У Берлиндаги Исроил дипломатик миссиясига ҳужум қилмоқчи бўлган, немис ҳуқуқ-тартибот идоралари разведка хизматидан теракт тайёрланаётгани ҳақида маълумот олган. Гумонланувчи Германияга 2022 йилнинг ноябр ойида келган, лекин унинг бошпана сўрови 2023 йилда рад этилган. Хабарда қайд этилишича, Ливияга депортация қилиниши керак бўлган бу шахс ҳозиргача Германиянинг Бернау шаҳрида яшаб келган.