Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Биласизми? Минг дардга даво “пул дарахти”

Биласизми? Минг дардга даво “пул дарахти”

Крассула ёки бошқача қилиб айтганда (пул дарахти) ўсимлиги – парвариш борасида унчалик инжиқ эмас. Унинг даволовчи хусусиятлари илмий жиҳатдан тан олинмаганлигига қарамай, халқ табобатида анчадан буён қўлланилиб келмоқда.

Крассуланинг шарбати таркибида маргимуш бирикмалари бўлгани сабабли фақат ташқи қўллаш учун буюрилади, дейди “Dori-Darmon” АК матбуот хизмати.

 1.   Крассуланинг янги шарбатида жароҳатларни битказиш ва яллиғланишга қарши таъсир бор. Бунинг учун унинг баргларини майдалаб, бўтқасимон ҳолатга келтирилиб, теридаги жароҳат юзасига қўйилади.

2.   Крассула қадоқларни йўқотишда самарали ҳисобланади. Бунинг учун барги юзасининг қавати шилиниб, теридаги қадоқ устига қўйиб боғланади ва бир кечага қолдирилади.

3.   Вирус ва бактерияларга қарши таъсири бор. Крассула баргининг 10 донасини сиқиб, 150 мл сув билан аралаштириб, стоматит, гингивит ва ангинада оғиз чайқалади. Шу воситанинг ўзида герпетик тошмаларни суртиш, бурун шиллиқ қаватининг полипозида 4-5 маҳал ишлов бериш мумкин.

4.   Геморроидал тугунлар шамоллашининг олдини олади. Бунинг учун унинг шарбати вазелин мойи билан аралаштирилиб, суюқ эмульсия ҳолатига келтирилади ва тампонга шимдирилиб, тўғри ичакка қўйилади. Муолажа суткасига 2-3 марта қайтарилади.   

5.   Крассуланинг оғриқ қолдирувчи хусусияти невралгия, ревматик артрит, артроз, бод касалликлари, шунингдек, пай чўзилишлари, лат ейиш ва енгил куйишда қўлланилади. Бунинг учун унинг спиртли настойкалари ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, крассула билан даволанишдан олдин шифокор маслахатини олиш тавсия этилади.

Киритилди: 20:11 21.11.2020. Ўқилди: 4962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!