Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Беркинмачоқ" ўйнаб юрган алиментчи ушланди

“Беркинмачоқ" ўйнаб юрган алиментчи ушланди

Алимент фарзандлар манфаатларини таъминлашга хизмат қилар экан, ундан бўйин товлаб келиб, қидирувда бўлган шахсларни ҳар қандай шароитда ҳам қидириш ҳамда тегишли тартибда қонуний чора кўриш бўйича чоралар кўрилади.

Мажбурий ижро бюросининг Ургут тумани бўлимида юритилган ижро иши юзасидан, фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг қарорига кўра, қарздор Ф.Н.дан ундирувчи Л.Р. фойдасига фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.

Маълумотларга кўра, қарздор ота узоқ вақтдан бери алимент тўловларини амалга оширмаганлиги сабабли қарзи 60 миллион сўмга етган.

Бундан ташқари, у номаълум жойда яшириниб юрган. Шу муносабат билан, бошқарма қидирув шўъбаси ходимлари томонидан унга нисбатан қидирув чоралари кўрилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги шахс яшаш ўз хонадонининг шкаф ичида эканлиги аниқланган. Шундан сўнг, фуқаро кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун у давлат ижрочисига топширилган.

Киритилди: 16:07 30.09.2025. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!