Карим Бензема Пабло Пикассонинг "Соқолли эркак портрети" номли асарини 10 миллион еврога харид қилди .
"Ал Иттиҳод" ҳужумчиси 1964 йилда яратилган ушбу полотно (мато асосида чизилган расм)нинг янги эгасига айланди ва харидини ижтимоий тармоқларда намойиш қилиб, сурат остига: "Хуш келибсан, уйингга", деб ёзиб қолдирди.