Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху душанба куни Оқ уйга ташриф буюриб, АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашишни режалаштирмоқда.
“Агар ташриф режалаштирилганидек давом этса, Нетаняху божларни бекор қилиш бўйича келишувга эришиш учун Трамп билан шахсан учрашган биринчи хорижий етакчи бўлади”, — дейилади портал мақоласида.
Лидерлар Эрон ядровий инқирози ва Ғазодаги урушни ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.