Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бен-Гвир кўпроқ қон истайди

Бен-Гвир кўпроқ қон истайди

Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Қатардаги музокараларда Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни озод қилиш бўйича келишувга рози бўлса, Бош вазир Бенямин Нетаняху коалициясидан чиқиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Бен-Гвир келишувни “Хамасга хавфли таслим бўлиш” деб атади ва унинг бу ҳаракати битимнинг амалга оширилишига йўл қўймасликка қаратилганини айтди.

У Ғазодаги юзлаб исроиллик аскарларнинг ўлими бежиз кетмаслиги учун ҳарбий кампанияни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Бен-Гвирнинг позициясида бўлган молия вазири Безалел Смотрич ҳам келишувга қарши чиқди, аммо ҳукуматни тарк этиш билан таҳдид қилишдан бош тортди. Смотрич ХАМАС тўлиқ мағлуб бўлгунга қадар ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга чақирди.

Айни пайтда АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигидаги музокаралар давом этмоқда ва расмийлар яқин орада келишувга эришиш мумкинлигини айтишмоқда.

Исроилдаги сўровлар маҳбусларни тезроқ озод қилишга қаратилган келишувни кенг қўллаб-қувватлаётганини кўрсатмоқда.

Киритилди: Бугун 12:06. Ўқилди: 536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!