Бельгия Марказий Осиё, айниқса Транс-Каспий йўлагини ўзининг муҳим стратегик ҳудуди сифатида кўрмоқда. Расмий маълумотга кўра, минтақанинг геосиёсий аҳамияти ва кутилaётган иқтисодий ўсиш Бельгияни бу ерга янада яқинлаштирмоқда.
Элчихоналар тармоғини қайта кўриб чиқиш жараёнида мамлакат 8 та элчихонасини ёпиб, 5 та янги дипломатик миссия очмоқда. Улардан бири — Тошкентда.