Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Беларусдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқароси мурожаати ҳал этилди

Беларусдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқароси  мурожаати ҳал этилди


Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари Омбудсман ташаббуси билан Минск шаҳридаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказган эди.

Учрашувда муассасада сақланаётган Ўзбекистон фуқароси ҳомиладор экани, тергов ҳибсхонаси шароитида фарзанди дунёга келганидан сўнг уни зарур даражада парваришлаш имконияти чекланганини билдириб, боланинг Ўзбекистондаги яқин қариндошлари қарамоғида бўлишини исташини маълум қилган.

Мурожаат назоратга олиниб, фарзанд туғилганидан сўнг тегишли давлат органлари ва Ўзбекистоннинг Беларусь Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси, МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳамкорлигида зарур ҳуқуқий ҳамда консуллик тартиб-таомиллари амалга оширилди.

Натижада чақалоқнинг Ўзбекистонга қайтарилиши учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Жорий йил июль ойида чақалоқ яқин қариндошлари қарамоғига топширилиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

Киритилди: 20:26 15.07.2026. Ўқилди: 1629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!