Беларус Олий судининг Жиноят ишлари бўйича бошқармаси бир қатор ўта оғир жиноятлар, жумладан, давлат ва жамоат хавфсизлигига қарши жиноят содир этганликда айбдор деб топилган уч судланувчининг ҳукми устидан берилган апелляция шикоятларини қаноатлантирмади.
Бу ҳақда Беларус Бош прокуратураси маълум қилди.
Аввалроқ Минск шаҳар суди Борис Пухалскийни 25 йилга, Иван Лихолатни 20 йилга ва Иван Бородични 11 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи 2023 йил давомида Украина махсус хизматлари вакиллари билан жиноий ҳамкорлик доирасида уларга қизиқ бўлган маълумотларни тўплаган ва тақдим этган, шунингдек, мамлакат миллий хавфсизлигига зарар этказиши мумкин бўлган бошқа вазифаларни амалга оширган.