Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманлари ҳудудида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

A A A
Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманлари ҳудудида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг айрим туманларида 30 ноябрь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар беради “Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизмати.

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 30 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Бектемир тумани — “Гулбоғ” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани — “Шўртепа” ҳамда “Ш.Бурхонов” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Сергели тумани — “Юқори Дархон” МФЙнинг айрим ҳудудларида 09:00 дан 17:00 гача.

Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Киритилди: 10:15 30.11.2023. Ўқилди: 1701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!