Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Бектемир Мелиқўзиевнинг жангига 8 кун қолди

Бектемир Мелиқўзиевнинг жангига 8 кун қолди

Бектемир Мелиқўзиев 20 апрель куни франциялик Пьер Хубер Дибомбега рингга кўтарилади.

"Golden Boy" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган бокс оқшоми Нью-Йорк шаҳрида ўтказилади ва DAZN пуллик стриминг платформаси орқали трансляция қилинади. Мелиқўзиев бўлажак жангида ўзига тегишли WBA Inter-Continental камарини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, чарм қўлқоп устамиз шу кунгача проф боксда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 13 тасида ғалаба қозонган (10 та КО). Ҳисобида битта мағлубият бор. Хубер эса 23 та жанг ўтказиб, уларнинг 22 тасида ғалабага эришган (12 та КО). Бектемир сингари бир маротаба мағлуб бўлган.

Киритилди: 10:56 12.04.2024. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!