Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бектемир Мелиқўзиев 20 апрель куни рингга чиқади

Бектемир Мелиқўзиев 20 апрель куни рингга чиқади

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Ҳамюртимиз проф фаолиятидаги 15-жангини 20 апрель куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида ўтказади. Бу ҳақда унинг менежери Вадим Корнилов хабар берди. Ўша куни Мелиқўзиевга ким рақиблик қилиши ҳозирча маълум эмас. Шуниси аниқки, Бектемир марказий жанги Райан Гарсия ва Девин Хейни ўртасида кечадиган оқшом кардида рингга чиқади.

Маълумот учун, айни пайтда АҚШда машғулотларни давом эттираётган Мелиқзўиев ўз вазн тоифасида WBA Intercontinental ва WBO Intercontinental камарлари соҳиби ҳисобланади. У сўнгги жангини 2023 йил октябрь ойида Алантес Фоксга қарши ўтказиб, тўртинчи раундда техник нокаут орқали ғалабага эришган эди. Унинг ҳисобида жами 13 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Киритилди: 08:28 19.03.2024. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!