Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бекободда 5-қаватдан тушиб кетган аёлнинг эри 9 йилга қамалди

Бекободда 5-қаватдан тушиб кетган аёлнинг эри 9 йилга қамалди

Ижтимоий тармоқларда, жорий йилнинг 27 март куни Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва марҳуманинг турмуш ўртоғи Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланганди.

Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмига мувофиқ Д. Х. (1989 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Жабрланувчи Н. Х. (марҳума)нинг қонуний вакили Р. С. судланувчи Д. Х.дан моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан тегишли хужжатларни тўплаб, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан томонлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судига апелляция (кассация) инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш мумкинлиги маълум қилинади.

Киритилди: 18:32 13.08.2024. Ўқилди: 1859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!