Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бекободда 22 ёшли қизни ғайритабиий йўл билан зўрлаб, самосуд қилган йигит қўлга олинди

Бекободда 22 ёшли қизни ғайритабиий йўл билан зўрлаб, самосуд қилган йигит қўлга олинди

28 март куни ижтимоий тармоқда «Бекободда 50 минг сўм пулини ўғирлагани учун жазоланди» изоҳи билан видео хабар тарқатилиб, кенг муҳокамага сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратида Бекобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганилиб, қонуний чора кўрилиши таъминланди.

Тафсилотга кўра, воқеа аслида 2021 йил 13 март куни Бекобод шаҳрида содир бўлган. «Хос» ЖХда яшовчи 1995 йилда туғилган Б.Х. ўзига олдиндан таниш бўлган 1999 йилда туғилган Ф.Х. нинг хонадонига маст ҳолда борган ва у ерда фуқаро Ф.Х.ни ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб, ғайритабиий йўл билан жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилган. Ушбу жараёнда воқеа видео тасвирга олиниб, ижтимоий тармоққа тарқатилган.

Бекобод шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг 28 март кунидаги тиббий маълумотномасига кўра, фуқаро Ф.Х. нинг чап қўл елка соҳасида тан жароҳатлари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х.га нисбатан Бекобод шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 119-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 17:57 31.03.2021. Ўқилди: 10309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!