Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Р (муқаддам судланган) ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқро М.Х.га 2 000 литр "АИ-91" маркали бензин ёқилғисини 22 млн сўм ва 100 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган. Шунингдек, Р.Р. ушбу бензин ёқилғисини Бекобод шаҳридаги "Ғ.Ғ." МЧЖга қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасидан "Isuzu" русумли юк автомашинасида 200 литр ҳажмли идишларга қуйдириб олиб чиққанлиги аниқланган.
Мазкур холатлар юзасидан тергов қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.