Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бегуноҳларни ҳимоя қилган Яҳё Синвар қўли қонга ботган шахсга айлантирилди

Бегуноҳларни ҳимоя қилган Яҳё Синвар қўли қонга ботган шахсга айлантирилди

Америка президенти ҳам, Германия канцлери ҳам Исроил билан бир бутун эканлигини яна бир бор исботлади.

Байденнинг даъво қилишича, ҲАМАС етакчиси Синварнинг қўлида қон бўлган.

Байден Берлинга келишидан бир кун олдин Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварни ўлдирганида минтақадаги кескинлик янада кучайди, Байден буни «адолат лаҳзаси» деб атади.

Берлинда Шольц билан бирга нутқ сўзлаган Байден, Синварнинг қўлида «исроилликлар, фаластинликлар, америкаликлар, немислар ва бошқа кўплаб одамларнинг қони» борлигини даъво қилди.

Унинг сўзларига кўра, у Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуга бу лаҳзадан «Ҳамассиз Ғазода тинчликка, яхши келажакка йўл олиш имконияти» сифатида фойдаланиши кераклигини айтган.

Шольц «Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Мен буни жуда аниқ айтишим муҳим. Биз Исроил томонидамиз », деб қаътий гапирди.

Байден, шунингдек, Шольц ҳукуматини Исроил тараф бўлгани учун мақтади.

Киритилди: 18:36 19.10.2024. Ўқилди: 1506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!