Бугун 4 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

BBC: Якшанба куни бутун Австралия бўйлаб минглаб одамлар иммиграцияга қарши норозилик митингларига чиқишди

BBC: Якшанба куни бутун Австралия бўйлаб минглаб одамлар иммиграцияга қарши норозилик митингларига чиқишди

“Австралия учун юриш” номли митинглар Сидней, Мелбурн ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда нашр.

Митингларда бир қатор мухолиф сиёсатчилар жумладан, “One Nation” партияси сенатори Полин Ҳансон ва федерал депутат Боб Каттер иштирок этди. Австралия ҳукумати митингларни "ўта ўнг кучлар билан боғлиқ" деб баҳолаб, унинг ташкилотчиларини "нафратни тарғиб қилишда" айблади.

ABC Australia маълумотига кўра, Сиднейда ўтказилган митингга 8 мингга яқин одам йиғилган. Полиция бутун шаҳар бўйлаб юзлаб ходимларни сафарбар этганини билдирган, аммо “жиддий ҳодисалар” қайд этилмаган.

Норозилик иштирокчилари орасида Австралиядаги таниқли неонацист Томас Сьюэлл ҳам бўлиб, у парламент биноси зинапоясидан туриб оломонга мурожаат қилган.

Киритилди: 12:18 01.09.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!