Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

BBC ўз ходимларига "ТикТок" иловасини ўчириб ташлашни маслаҳат берди

BBC ўз ходимларига "ТикТок" иловасини ўчириб ташлашни маслаҳат берди

Британиянинг BBC корпорацияси ўз ходимларига махфий маълумотларни ҳимоя қилиш учун "ТикТок" иловасини офис телефонларидан ўчириш ташлашни маслаҳат берди. Бу ҳақда душанба куни корпорация ўз ходимларига 19 март куни юборилган хабарномада чоп этиш орқали маълум қилди.

"Ушбу қарор бутун дунё бўйлаб давлат идоралари томонидан махфийлик ва хавфсизлик борасида билдирилган хавотирларга асосланади" - дейилади хабарда.“Агар сизда BBC компанияси қурилмаси бўлса ва иш учун "ТикТок" керак бўлмаса, у ҳолда "ТикТок" иловаси корпоратив қурилмаларидан ўчириб ташланиши керак”.

Ушбу илова билан шахсий телефонлардан бизнес мақсадларида фойдаланадиган ходимларга корпоратив ахборот хавфсизлиги хизматига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Киритилди: 12:58 21.03.2023. Ўқилди: 1336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!