Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

BBC: Сербия президенти самолёти Москвага парвоз давомида Бокуда мажбурий қўниш қилди

BBC: Сербия президенти самолёти Москвага парвоз давомида Бокуда мажбурий қўниш қилди

“РИА Новости”нинг хабар беришича Александар Вучичнинг самолёти аллақачон Москвага етиб борган.

Белграддан йўлга чиққан Вучичнинг самолёти йўлда Озарбайжонга мажбурий қўнишга мажбур бўлган. Таnjug агентлиги ва RTC телекомпанияси маълумотларига кўра, Бокуга қўнишнинг сабаби ҳарбий ҳаракатлар туфайли Москвага парвоз қилиш учун рухсатнома бўлмаганидир.

“ТАСС” агентлиги эса манбасига таяниб, Бокудаги тўхташ самолётга ёнилғи қуйиш учун аввалдан режалаштирилганини билдирди.

7 май тонгида Москвадаги аэропортлар дрон ҳужумлари фонида самолётларни қабул қилишни вақтинча тўхтатган эди. Кўплаб авиакомпаниялар ўз рейсларини бекор қилди ёки захира аэродромларга йўналтирди.

Аввалроқ Латвия, Литва ва Эстония Сербия президентининг самолётига ўз ҳаво ҳудудидан ўтишга рухсат бермагани хабар берилган эди.

Сербия президенти Александр Вучич Москвадаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш маросимига келиши режалаштирилган 29 давлат раҳбаридан биридир.

Киритилди: 20:25 07.05.2025. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!