15 июл куни Исроил армияси Сурия жанубидаги Ас-Сувайда вилоятида ҳукумат қўшинларига зарбалар йўллади. Исроил озчиликни ташкил этувчи друзларни ҳимоя қилиш мақсадида эканини айтмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, сўнгги кунларда Суриянинг асосан друзлар истиқомат қиладиган ҳудудида бадавий қабилалар ҳамда маҳаллий жангарилар ўртасида бошланган тўқнашувлар оқибатида камидa 37 киши ҳалок бўлди.
Маълумотларга кўра, бадавий қабилаларга мансуб жанчилар ва друзлар қўшинлари ўртасидаги тўқнашувлар илгари Ас-Сувайда шаҳридан шарқдаги асосан бадавийлар яшовчи Маквас ҳудудида бўлиб ўтган, бу ҳудудни друзларнинг қуролли гуруҳлари қуршаб олган ва кейин ўз назоратига олган. Уйлар миномётлардан ўққа тутилган, ўнлаб одамлар яраланган. Ас-Сувайда кўчалари ҳувиллаб қолган, вилоятнинг ғарбий қисмидаги тўқнашувлар ва қишлоқларнинг ўққа тутилиши оқибатида шифохоналар ўнлаб ярадорлар билан тўлган.
Сурияда инсон ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш маркази (SOHR) эса камида 99 киши ҳалок бўлгани, шундан икки нафари бола, икки нафари аёл ҳамда 14 нафари хавфсизлик кучлари ходимлари эканини маълум қилган.