Байт Лаҳияда ҳамма нарса йўқ қилинмоқда: бошпаналар, мактаблар, касалхоналар, уйлар.
Сўнгги бир неча кун ичида турар-жойларда энг даҳшатли ҳаво ҳужумлари содир бўлди.
Байт Лаҳия аҳолиси уч ҳафта олдин қамал бошланганида Исроил армияси ўз ҳарбий ҳужумларини марказлаштирган Жабалиядан қочиб келган барча тинч аҳолига ўз уйларини очган эди. Шундай қилиб, ҳозир Исроил кучлари барча ҳужумларини Байт Лаҳияга қаратмоқда.
Интернетда тарқатилган видеолардан кўриниб турибдики, ҳеч бир фуқаролик мудофаа гуруҳи, ҳеч бир тез ёрдам машинасига кириш ва ярадорларни қутқариш учун Байт Лаҳияга рухсат берилмаган, кўплаб одамлар вайроналар остида қолиб кетган.
Биз охирги уч ҳафта давомидаги қамал ҳақида гапиряпмиз, яъни сув, озиқ-овқат ва ёрдам йўқ.
Одамлар энди ифлос сув ичишга мажбур.