Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Аввалроқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Исраэль Кац Исроил Мудофаа кучларига (ЦАҲАЛ) Даҳия туманида жойлашган «Ҳизбуллоҳ» объектларига зарбалар бериш бўйича кўрсатма бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Шундан сўнг ҳудуд аҳолиси эҳтимолий ҳаво ҳужумларидан хавфсираб, хавфсиз жойларга кўчишни бошлаган.

Даҳия тумани узоқ йиллардан буён Ҳизбуллоҳнинг асосий таянч ҳудудларидан бири ҳисобланади ва ўтган можаролар давомида ҳам бир неча бор Исроил авиацияси зарбалари нишонга айланган. Ҳозирча эҳтимолий операциянинг кўлами ва бошланиш вақти ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Киритилди: 23:33 01.06.2026. Ўқилди: 175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!