Байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Жами 25та банк орқали байрам ва дам олиш кунлари валюта айирбошлаш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.
Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун — 31-августдан 3-сентябргача дам олишади. Бу бўйича ўтган йили президентнинг тегишли фармони қабул қилинганди.
Шундан келиб чиқиб, дам олиш кунлари қуйидаги банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:
Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида банкларнинг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам мавжуд.