Жо Байден 2024 йилда қайта сайланишга номзодини қўймаслигини эълон қилганидан сўнг илк бор Овал кабинетдан жонли мурожаат йўллади, бироқ баъзи МАГА - ("Make America Great Again") тарафдорлари бу ҳақиқатан ҳам у эканлигини сўроқ остига олишмоқда.
Ажабланарлиси шундаки, Трампнинг баъзи ашаддий мухлислари президент Байденнинг Овал кабинетдаги чиқишини суъний интеллектнинг ҳийла-найранги дея айтишмоқда. Чунки мурожаат вақтида унинг териси тўсатдан тўқ сариқ рангга айланган.
Таъкидланишича, бу 81 ёшли президентнинг соғлиғи учун ташвиш уйғотди, миш-мишлар студиядаги Байден сунъий интеллект маҳсулидир деган таклифлар билан тўлиб кетди. Доналд Трамп тарафдорлари унинг нутқи пайтида экранда сунъий интеллект томонидан яратилган Байден бўлганини даъво қилишмоқда.
Х фойдаланувчилари томонидан «жуда тўқ сариқ» деб таърифланган Байденнинг юзи ҳақида ижтимоий тармоқлардаги суҳбатлар кўп вақт ўтмай бошланди. Улар бу нутқ «жонли»ми? Ёки у ёзиб олинганми?, дея сўрашмоқда.