АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбдор деб топилди. Калифорния марказий округи федерал суди ҳукмни 16 декабрга белгилади. Бу ҳақда пайшанба куни NBC хабар берди.
12 январь куни Хантер Байден 1,4 миллион доллар солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбдор эмаслигини айтди.
2023 йил декабрь ойи бошида президентнинг ўғлига солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун тўққизта айблов қўйилди; 53 ёшли кичик Байден 17 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.