Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Байденнинг маъқуллаш рейтинги унинг президентлиги давридаги рекорд даражага тушиб кетди

Байденнинг маъқуллаш рейтинги унинг президентлиги давридаги рекорд даражага тушиб кетди

Исроилнинг ҲАМАС ташкилотига қарши уруши фонида Жо Байденнинг АҚШ президенти сифатидаги фаолиятини америкаликлар томонидан маъқулланиши даражаси 40 фоизга тушди. Бу демократнинг давлат раҳбари сифатидаги бутун фаолияти учун минимал кўрсаткичдир. Бу ҳақда 19 ноябр, якшанба куни эълон қилинган NBC News миллий сўрови маълумотларида айтилган.

Ушбу ҳужжатга кўра, АҚШда Байденнинг президентлик фаолиятини маъқулламаганлар улуши 57 фоизга етган. Таққослаш учун: жорий йилнинг январ ойида шунга ўхшаш сўровда Байденнинг президент лавозимидаги ишини маъқуллаганлар улуши 46 фоизни, маъқулламаганлар эса 50 фоизни ташкил қилган.

Тадқиқот муаллифлари фикрича, бундай натижалар америкаликлар томонидан Жо Байденнинг ташқи сиёсати, биринчи навбатда, унинг ҲАМАС ташкилотига қарши урушда Исроил ҳаракатларига нисбатан позицияси паст даражада маъқулланиши билан боғлиқ. Респондентлар атиги 33 фоизи Жо Байден маъмуриятининг ташқи сиёсатини ижобий баҳолаган. Респондентларнинг 62 фоизи қарши фикр билдирган. Хусусан, сўровда қатнашган сайловчиларнинг 34 фоизи Байденнинг Исроилга нисбатан позициясини маъқуллаган, 56 фоизи эса норози.

Сўров 10-ноябрдан 14-ноябргача рўйхатга олинган 1 минг нафар америкалик сайловчилар ўртасида ўтказилди.

Киритилди: 07:57 20.11.2023. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!