Америка президенти Жо Байден АҚШ Мудофаа вазирлигига ўзидан олдинги президент Доналд Трампнинг хавфсизлигини худди ҳозирги давлат раҳбари бўлганидек таъминлашга ёрдам беришни буюрди.
"Менга қаранг, мен вазирликка унга зарур бўлган ҳамма нарсани беришларини айтдим. У амалдаги президент бўлгандек," - дея ишонтирди демократ Байден Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, ундан Пентагон республикачи Трамп сайлов штабининг ҳарбий самолётлар ва автомобиллар тақдим этиш ҳақидаги сўровини бажариши ёки бажармаслигини сўрашди. "Агар бу (сўралган техника) ушбу тоифага тўғри келса, жуда яхши. Агар йўқ бўлса, унга (Трамп) бундай ҳарбий техникани тақдим этмаслиги керак," - деди у.
Қўшма Штатларда навбатдаги умумий сайловлар 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Президентлик учун республикачи Доналд Трамп ва демократ Камала Харрис кураш олиб боради. Трамп 2017-2021 йилларда АҚШнинг 45-президенти бўлган. 2020 йилги сайловларда у АҚШнинг амалдаги раҳбари, демократ Жо Байденга ютқазиб қўйди ва ҳозирда Оқ уйга қайтишга ҳаракат қилмоқда. Харрис Байденнинг витсе-президенти ҳисобланади.