Байден Нетаняҳуга Рафаҳда йирик ҳарбий операция ўтказиш жиддий хато бўлишини айтди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда, шунингдек, Нетаняҳу Байденнинг Рафаҳдаги ҳарбий ҳаракатлар режаларини муҳокама қилиш учун Вашингтонга делегация юбориш таклифини қабул қилгани қайд этилган.
Аввалроқ, Нетаняҳу Ғарбни Исроилга Ғазо секторидаги урушни тугатиш учун босим ўтказаётгани учун танқид қилгани ва тез орада Рафаҳга ҳужум бошлашни режалаштираётгани хабар қилинган эди.