Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Байден кутилмаган баёнот берди

Байден кутилмаган баёнот берди

АҚШ Президенти Жо Байден яқинлашаётган президентлик сайловида ўз номзодини қўйишдан уни фақат Тангри тўхтатиб қолиши мумкинлигини билдирди.

81 ёшли сиёсатчининг “АБС Невс” телеканалидаги махсус чиқиши демократларни Байден “рақобат”га тайёрлигига ишонтириш йўлидаги қадам дея баҳоланди.

Суҳбатни олиб борган Жорж Стефанопулос Президентни очиқ-ойдин саволга тутди. Жумладан, қайта сайланишга “яроқли” эканини исботлаш учун когнитив тестдан ўтиб, натижани оммага ошкор қилиши кераклиги айтилганда, Байден “Мен ҳар куни когнитив тестдан ўтаман, соғлигим назорат остида” дея кескин жавоб қайтарган.

Мулоқотда Дональд Трамп билан “ўхшамаган” мунозарадан сўнг у ёшроқ номзодларга йўл бериши кераклиги ҳақида ҳам сўз борди.

“Ҳеч ким президентликка ёки бу пойгада ғалаба қозонишга мендан кўра муносиброқ эканига ишонмайман”, деди у. Ўтган ҳафтадаги мағлубиятни эса чарчоқ ва “кучли шамоллаш”га йўйди.

Пойгани тарк этишга нима мажбур қилиши мумкинлиги ҳақидаги такрорий саволларга, “Агар Қодир Роббий тушиб, “Жо, пойгадан чиқ”, деса, мен мусобақани тарк этардим”, дея жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрда ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 14:04 06.07.2024. Ўқилди: 1344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!