АҚШ етакчиси Жо Байден миллий разведка раҳбарига коронавируснинг келиб чиқишига оид мавжуд маълумотларнинг айримларини ошкор қилишни буюрган қонунни имзолади.
Бу ҳақда РИА Новости ёзади.
Оқ уйнинг таъкидлашича, қонун миллий разведка директоридан COVID-19 келиб чиқиши ҳақидаги баъзи маълумотларни ошкор қилишни талаб қилади.