АҚШ президенти Жо Байден Ҳиндистон билан авиақатновларга чеклов қўйди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда. Унинг қарори Ҳиндистонда коронавирус беморлари сонининг ошиши билан боғлиқ.
Сўнгги 24 соат ичида Ҳиндистонда 360 960 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Бу янги антирекорд саналади. Мамлакатда эпидемия даврида зарарланганлар сони 17 997 267 нафарга етди. Сўнгги 7 кунда, 27 апрелдан ташқари, ҳар куни беморлар сони бўйича рекорд қўйилди. Коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатлари бир суткада 3 293 дан 201 187 тагача ўсди.
Байденнинг айтишича, “Ҳиндистонда дунёдаги зарарланиш ҳолатларининг ҳар учинчиси қайд этилмоқда”. Шунингдек, Байден “мамлакат аҳолиси саломатлигини Қўшма Штатларга Ҳиндистондан келадиган саёҳатчилардан ҳимоя қилиш учун чоралар зарур”лигини таъкидлади.
АҚШга киришдаги янги чекловлар 4 майдан кучга киради. Январь ойида шундай чоралар Жанубий Африкадан келувчиларга ҳам жорий этилган эди.