Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Байден ҳар ҳафта Украинага қурол юбормоқчи

Байден ҳар ҳафта Украинага қурол юбормоқчи

АҚШ Байден кетишидан олдин қолган 7,1 миллиард долларлик ёрдамни ажратишга улгуриш учун ҳар ҳафта Украинага қурол юборади, дея маълум қилди Пентагон.

Шу билан бирга, Оқ уй Байден январда президентликдан кетишидан олдин Украинага ажратилган 7 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдамни етказиб бериш Пентагон учун қийин вазифа бўлишидан огоҳлантирди.

"Етказиб бериш муддати узоқ вақт олиши сабабли Украина Байден томонидан ажратилган ҳарбий ёрдамнинг бир қисмини Трамп ҳокимиятга келганидан сўнг олади", дея аниқлик киритди Оқ уй.

Киритилди: Бугун 16:22. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!