Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Байден Ғарбий Соҳилдаги кўчманчиларга нисбатан санкциялар муддатини узайтирди

Байден Ғарбий Соҳилдаги кўчманчиларга нисбатан санкциялар муддатини узайтирди

АҚШ президенти Жо Байден Ғарбий Соҳилдаги зўравонликларда иштирок этган яҳудий кўчманчиларга нисбатан санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармонни бир йилга узайтирди.

АҚШ президентининг тегишли баёноти Оқ уй матбуот хизмати томонидан тарқатилган.

Ҳужжатда айтилишича, Ғарбий Соҳилдаги "экстремист кўчманчилар томонидан зўравонлик" "қабул қилиб бўлмайдиган даражага етган ва Ғарбий Соҳил ва Ғазо, Исроил ва кенгроқ Яқин Шарқдаги тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солмоқда”. Байденнинг таъкидлашича, Ғарбий Соҳилдаги вазият Исроил-Фаластин можаросини икки давлат асосида ҳал қилиш истиқболларига салбий таъсир кўрсатиши ва "Яқин Шарқдаги янада кенгроқ беқарорлик" таҳдидини келтириб чиқариши мумкин.

"Ғарбий Соҳилдаги вазият АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига ноодатий ва фавқулодда таҳдид солишида давом этмоқда", - деди АҚШ президенти.

Шу муносабат билан у 2024 йил 1 февралдан жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини бир йилга узайтириш ҳақида буйруқ берди.

Киритилди: Бугун 08:42. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!