«Алексей Навалнийнинг қаҳрамонлиги унутилмайди. Аминманки, яқин келажакда Россияда бошқа қаҳрамонликларни ҳам кўрамиз» — АҚШ президенти Жо Байден
«Бу Путиннинг ёвузлигига яна бир далил. Россияда ҳам, дунёда ҳам ҳеч ким алданиб қолмаслиги керак: Путин нафақат Украинада шоҳиди бўлаётганимиздек бошқа давлатларнинг фуқароларига ҳужум қилади, ўзининг халқига нисбатан ҳам даҳшатли жиноятлар содир этади», — деган Жо Байден.