Татаристонда истиқомат қилувчи аёл бир йилда уч фарзандни дунёга келтирди, деб ёзди "Челнинские Известия".
"Ўтган якшанба, 20 декабрь, тунги соат 2:45да Кама болалар тиббиёт марказининг акушер-гинекологлари аёлнинг 2020 йилда дунёга келтирган учинчи фарзандини қабул қилишди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, боланинг вазни 3590 грамм, бўйи эса 53 сантиметр бўлган.
Маълумотларга кўра, 11 ой олдин оилада эгизаклар туғилган.
Шифокорлар таъкидлашларича, аёл бир йил ичида кўп болали онага айланган.