Хитой авиакомпаниялари 12 июль куни кучли "Бави" тайфуни туфайли 2800 дан ортиқ ички рейсларни бекор қилишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берди.
Йўловчиларга об-ҳаво шароити ва рейсларининг ҳолатини диққат билан кузатиб бориш тавсия этилади.
11 июль оқшомига келиб, Хитой авиакомпаниялари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 1300 дан ортиқ рейсларни кечиктирди.
Бави тайфуни маҳаллий вақт билан соат 23:20 да шарқий Чжэцзян провинциясига етиб келди. Циклон қирғоққа етиб келганида, Тайчжоу шаҳри яқинида шамол тезлиги 40 м/с га етди.
Бўрон яқинлашиб келаётган бир пайтда, Хитойнинг шарқий қисмида қарийб 2 миллион киши эвакуация қилинди.