"Бавария" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-турида "Окленд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди - 10:0.
Ўйин АҚШнинг Цинуиннати шаҳридаги "TQL Stadium" аренасида бўлиб ўтди.
Мюнхенликлар сафида Жамол Мусиала уч марта, Кингсли Коман, Майкл Олисе ва Томас Мюллер иккитадан гол урган бўлса, яна бир гол Саша Боэнинг ҳисобига ёзилди. "Бавария" рақиб дарвозасига 31 та зарба йўллади (17 таси аниқ), "Окленд" эса немис жамоаси дарвозасига атиги битта аниқ зарба йўллади.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида "Бавария" "Бока Хуниорс"га қарши, "Окленд" эса "Бенфика"га қарши баҳс олиб боради.