Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёзги трансферлар даврида футболчиларни кенг миқёсда сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Кристиан Фальк ўз ижтимоий тармоқлари орқали маълум қилмоқда.
Манбага кўра, биринчи навбатда Бундеслига чемпиони ҳимоячи Ким Мин Же, таянч ярим ҳимоячи Жоау Палинья ва вингер Кингсли Команни сотмоқчи. Шунингдек, "кетадиганлар" рўйхатида Брайан Сарагоса, Саша Боэ ва Даниэль Перец ҳам бор.
Бугун, 15 июнь куни мюнхенликлар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати - 2025 мусобақасини бошлайди. Гуруҳ босқичининг дастлабки турида Венсан Компани шогирдлари "Окленд Сити" билан куч синашади.