Бавариянинг Пассау туманидаги кичик Бад Грисбах шаҳрининг бургомастери Юрген Фундке туман маъмуриятининг 35 га яқин украиналик қочқинларни рўйхатга олиш ҳақидаги буйруғини бажаришдан бош тортмоқда, деб хабар бермоқда Bayerischer Rundfunk медиа компанияси. У билан суҳбатда бургомастер (сайловчиларнинг партиялараро коалицияси вакили) ҳатто мумкин бўлган назорат шикояти ёки даъвосини ҳисобга олган ҳолда ҳам ўз қароридан воз кечмаслигини айтди.
Бургомастер буйруғига кўра, украиналик қочқинларни Бад Грисбах рўйхатга олиш идорасида 14 октябрга белгиланган рўйхатга олиш бекор қилинди. Фундкенинг сўзларига кўра, шаҳарнинг қочқинлар ва муҳожирларни қабул қилиш имконияти тугаб бўлган.
Унинг сўзларига кўра, Бад Грисбахда 9750 га яқин аҳолидан 2300 га яқин турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Ўз навбатида, Пассау тумани маъмурияти бургомастернинг ҳаракатларини ноқонуний, деб ҳисоблайди. Унинг раҳбари Раймунд Кнеидингернинг таъкидлашича, можаро «жабрланганлар ҳисобидан кетмоқда».