Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Ҳизбуллоҳ"нинг даҳшатли баёноти эълон қилинди

"Ҳизбуллоҳ"нинг даҳшатли баёноти эълон қилинди

"Ҳизбуллоҳ" аллақачон Исроил билан уруш ҳолатида ва "ўт очишни тўхтатишнинг ягона ечими сулҳдир," - деди ташкилот бош котиби ўринбосари Наим Касем Ливан телевидениесининг жонли эфирида.

"Биз Исроилнинг исталган нуқтасига ҳужум қилишимиз мумкин. Бу бизнинг ҳуқуқимиз ва биз зарур деб билган жойларга зарба берамиз. Исроил сулҳ эълон қилмагунча биз зарба беришни давом эттирамиз. Агар биз келишувга эришсак, уларнинг (Исроил) фуқаролари шимолга қайтишлари мумкин, аммо уруш икки миллион исроилликнинг ҳаётини хавф остига қўяди. Биз исталган кун ва соатда зарба беришимиз мумкин," - деди у.

Касем, шунингдек, "Ҳизбуллоҳ" ташкилот раҳбариятидаги асосий шахслар ҳалок бўлганидан кейин тиклана олгани ва "бошқарувни йўлга қўя олгани"ни айтди. "Биз қайта тикландик ва бошқарувни йўлга қўйдик, (ҳаракатда) бўш ўринлар йўқ. Ҳар бир лавозим учун алмаштириш учун номзод мавжуд," - деди Касем.

Киритилди: 17:00 16.10.2024. Ўқилди: 5931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!