Маълумки, дарвозабон Эрон чемпионатида иштирок этувчи «Фулад» жамосида тўп суради. Миллий терма жамоанинг Эронга қарши ўйинининг сўнги дақиқаларида Юсупов супер сейв амалга ошириб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу вазиятдан сўнг «Фулад» ижтимоий тармоқларига юқоридаги суратни жойлаб «Фулад» бургути деб изоҳ қолдирилди.
Бироздан сўнг пост ўчириб ташланган, клуб матбуот котиби эса ишдан бўшатилган.