Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Батафсил: Қирғизистонга ҳам даҳшатли сел келди (ВИДЕО)

A A A
Батафсил: Қирғизистонга ҳам даҳшатли сел келди (ВИДЕО)

Қирғизистонда, Боткен вилоятининг Исфана шаҳрида тошқин содир бўлди, кўчалар ва уйларни сел босди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 2 май куни соат 18:30 атрофида юз берди. Боткен вилояти Лайлак туманидаги Исфанада, Восточная кўчасидаги уйлар сув остида қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, тошқинга кучли дўл ёғгани сабаб бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазири Замирбек Асқаров номидан вазир ўринбосари Равшан Рисбаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Лайлек туманига жўнаб кетди.

Вазир вазиятни назоратга олди.

 

Киритилди: 16:44 03.05.2020. Ўқилди: 7622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!