Америка телеканали манбаларига кўра, Сурия раҳбари ҳозирда шаҳарда бўлиши мумкин бўлган ҳеч бир жойда топилмаган. Президент гвардияси ҳам ўзининг доимий жойлашувини тарк этган ва унинг ҳам аниқ манзили номаълум, деб хабар бермоқда CNN манбалари.
Башар Асад маъмурияти аввалроқ унинг мамлакатни тарк этгани ҳақидаги маълумотларни рад этган эди, бироқ унинг шу куни телевидениеда эълон қилинган чиқиши амалга ошмаган. The Wall Street Journal нашрига кўра, Асад ўз фарзандлари ва рафиқасини Россияга юборган.